10.09.2020
122

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўлкада стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар ҳамда рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентликларини ташкил этишга кўрсатма берди.

Президент бу учун “Қозоғистон республикасининг давлат бошқарув тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида” фармонни имзолади.

Президент администрацияси учун бир ойлик муддатда:

ташкил этилган агентликлар раҳбарлари билан бирга структураси ва лойиҳасини президентга тақдим этиш;

Қозоғистон республикаси ҳукумати билан бирга тарқатиб юборилган давлат органларидаги штатларни қайта тақсимлаш ва ходимларнинг иш ҳақи бўйича таклиф киритиш белгилаб қўйилди.

Фармоннинг тўлиқ шакли билан Ақўрда расмий сайтида танишишингиз мумкин.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш