11.09.2020
116

Россиялик оппозиционер Алексей Навальний заҳарланишдан сўнг ўзига келди ва барча воқеаларни хотирлади. Бу ҳақда Германиянинг “Der Spiegel” нашри хабар қилмоқда.

Немис нашрининг хабарига кўра, 7 сентябрь куни сунъий комадан чиққач, Алексейнинг соғлиги яхшиланмоқда. Навальнийнинг хотираси қайтгач, полиция хавфсизлик чоралари ва қўриқлаш ишларини кучайтирган.

Германия махсус хизматлари нафақат жисмоний хавф, балки Навальний даволанаётган “Шарите” касалхонасининг обрўсини туширувчи “ахборот ҳужуми” эҳтимоли борлигини айтишмоқда.

Энди россиялик оппозиционер палатасига кириш учун учта қўриқчилар кордонидан ўтиш керак бўлади. Нашр “Навальний ҳамма нарсани эслай олиши маълум бўлганидан кейин унга зарар етказиш эҳтимоли ортиб, хавфсизликнинг юқори даражаси татбиқ этилди” деб ёзмоқда.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш