17.11.2020
284

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев BBC мухбирининг “Озарбайжонда сўз эркинлиги йўқ” деган сўзларига жавоб берди. BBC мухбирининг гапларини рад этган ва эркин матбуотнинг мавжудлигини таъкидлаган Илҳом Алиев “Сизлар фақат айблашни ва ҳужум қилишни яхши кўрасизлар” деди.

Озарбайжонда журналистлар билан мухолифларнинг овози ўчирилаётир деган BBC мухбирига "ёлғон гапирма" деган Алиев, "Юртимизда интернет фойдаланувчилари сони аҳолининг 80%ни ташкил этади. Интернет эркин бўлган ўлкада қанақасига нашрлар чекланиши мумкин?” деди.

Инглиз сафсатасининг иккиюзламачилик эканлигига урғу берган Алиев мухбирдан “Хўш, Джулиан Ассанж ҳақида нима дейсиз? Бу сизнингча ўлкангиздаги сўз эркинлигини далилими?” деб сўради.

Алиевнинг саволига латта чайнаб қолган мухбир “Бу ерга баҳслашиш учун келмадик” дея саволни жавобсиз қолдирди. Алиев “Ассанж Эквадор элчихонасида қанча йил яшади ва фақатгина журналист бўлгани туфайли ҳозир қаерда? Уни асир олдингиз, маънавий жиҳатдан ўлдирдингиз. Буни сизлар қилдингиз, биз эмас. Ҳозир у қамоқда. Шундай ифлосликларни қилиб туриб, яна сўз эркинлиги ҳақида гапиришга ҳаққингиз йўқ” деди.

Мавзуни ёпиш учун “Яна тўқнашувларга қайтсак” деган мухбирга “Тўқнашувларга қайтиш мавзуси сиз учун жуда қулай. Чунки ҳақиқат сизга ёқмайди. Сизлар фақат айблашни ва ҳужум қилишни яхши кўрасиз” деди. Би-Би-Сида мана шундай латтачайнарлар оз эмас.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш