20.11.2020
29

Индонезиялик 33 ёшли Джошуа Хутагалунг уйига метеорит тушганидан кейин бадавлат одамга айланди.

Гўрков бўлиб меҳнат қиладиган Джошуа футбол тўпидек келадиган ва оғирлиги 2,2 кг бўлган метеорит уйининг айвони томини тешиб тушганида ҳовлида эди.

У: “Мен ҳовлида иш қилаётгандим ва қандайдир шовқин эшитдим. Уйимга худди дарахт ағдарилиб тушгандек қалтираб кетди. Метеорит жуда иссиқ эди. Мен аёлим билан уни кетмонда ковлаб олдик” деди.

Мутахассислар метеорит ёши 4,5 миллиард йилга тенг эканлигини маълум қилиб, тошни 1,8 миллион долларга баҳолашди.

Джошуа метеоритни коллекционерга сотди. Қанчага сотилганлиги маълум эмас. Лекин сотилган маблағга Джошуа 30 йил ишламасдан тўкин-сочин кун кечириши мумкин.

Джошуанинг учта фарзанди бор. Энди у нафақага чиқишни ўйламоқда. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш