02.01.2021
95

Британиянинг кўзга кўринган газеталаридан бўлган “The Guardian” Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни 2021 йилнинг тақдирига таъсир кўрсатувчи 12 лидердан бири сифатида танлади.

Хабарда 2021 йили коронавирусдан ташқари давлат бошчиларининг ҳам таъсири бўйича таҳлиллар чоп этилди.

Туркиянинг ташқи сиёсати тилга олинган таҳлилда Туркия Ливия, Болқон бўйи ва Кавказда кучли таъсирга эга бўлиши айтилган.

Бундан ташқари, “The Guardian” 20 январда АҚШ президентлигини Дональд Трампдан қабул қилиб оладиган Джо Байденнинг Туркияга қарши янада қаттиқ сиёсат олиб боришини билдирди.

Рўйхатда Эрдўғондан ташқари АҚШнинг янги сайланган президенти Джо Байден, Сурия президенти Башар Асад, Франция президенти Эммануэль Макрон, Шотландия бош вазири Никола Стерджен, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Хитой бошчиси Си Цзинпин, Германия бош вазири Ангела Меркель, БМТ бош котиби Антонио Гутеррес, Россия президенти Владимир Путин, Бразилия президенти Жаир Болсонару ва Шимолий Корея лидери Ким Чен Инлар ўрин олди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш