02.01.2021
49

2020 йилнинг 31 декабрь куни Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг қўшни давлат махсус хизматлари билан ҳамкорлигида ўлка ҳудудидаги тайёрланаётган теракт бартараф этилди.

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўш вилоятида 1998 йили туғилган шахс терактга тайёргарлик жиноий иши билан қўлга олинган.

Матбуот хизмати: “Шубҳаланувчининг халқаро террор ташкилоти аъзоси эканлиги ва бошчиларининг топшириғига биноан ясама портловчи қурилма билан ҳарбий қисмлардан бирида терак уюштириши керак бўлган. Ҳибсга олинган шахснинг уйида тинтув ўтказилганида камуфляж ҳарбий кийим, ҳарбий пойабзал, дурбин, буклама пичоқ ва хорижий тилдаги варақалар топилган. Шубҳаланувчи миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинчалик изоляторида сақланмоқда. Ҳозирги вақтда тегишли тергов ишлари давом этмоқда” деб маълум қилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш