04.01.2021
134

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ўлкада коронавирусга қарши 10 миллион кишини вакцинация қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Цой Россияда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасининг 2 миллион дозасига келишув имзоланганини айтди. Вакцина Қозоғистонга субстанция ҳолида келтирилиб, Қарағанда фармацевтика заводида ишлаб чиқарилади.

Вазир матбуот анжуманида “2 миллион доза кафолатланган. Ҳозир навбатдаги дозалар бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда. Биз жами 10 миллион кишини эмлашни режалаштирганмиз. Бу аҳолининг 55%ни ташкил этади. Биз аҳолининг касаллар билан алоқада бўладиган асосий қисмини аниқладик” деди.

Цой “Россия вакцинаси февралнинг учинчи декадасида рўйхатдан ўтказилиши керак. Шундан кейин у Қозоғистон вилоятларига етказилади ва эмлаш жараёни бошланади” деб гапирди.

Унинг айтишича, Қозоғистоннинг “QazCovid-in” вакцинаси март ойида фойдаланишга тайёр бўлади ва шундан сўнгра босқичма-босқич вакцинация бошланади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш