09.01.2021
106

“Twitter” ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини бутунлай бекитганини маълум қилди.

“Twitter”нинг баёнотида “Трамп аккаунти орқали сўнгги хабарлар билан халқ орасида норозилик намойишига ташвиқ этмоқда. Шу сабабли аккаунтни бекитдик” дейилган.

Аккаунти бекитилиган Трамп “Twitter” бошқарувчиларига мурожаат қилиб: “Бизнинг оғзимизни бекита олмайсиз” деди. Трамп аккаунти бекилитгач президентлик мақомининг расмий аккаунти бўлган “POTUS” аккаунти орқали “Анча вақтдан буён “Twitter”нинг сўз эркинлигига қарши ҳаддидан ошаётганлигини айтаётгандим ва бугун ушбу тармоқ менинг овозимни ўчириш учун демократлар ва радикал сўлчилар билан ҳамкорлик қилмоқда” деди. Лекин “Twitter” бу хабарни ҳам ўчириб ташлади.

Трампнинг пардиядоши бўлган республикачи сенатор Линдси Грэм “Twitter” аккаунти орқали “Twitter мени бу хабарни ёзди деб тақиқлаши мумкин. Лекин мен бунга розиман. Трампнинг аккаунтини бутунлай бекитишингиз жиддий хато бўлди. Оятуллоҳ Ҳамайний бу ижтимоий тармоқда хабар қолдириши мумкин, лекин Трамп ёза олмайди. Бу ҳолат “Twitter”ни кимлар бошқараётганини яққол кўрсатмоқда” деди.

Трампнинг аккаунти бекитилишига унинг тўнғич ўғли ҳам ўз норозилигини билдирди. У ўзининг аккаунти орқали “Америкада сўз эркинлиги ўлди. У фақат танланганлар учунгина қолди. Бу мутлақо аҳмоқликдир. Оятуллоҳ ва кўплаб диктаторларнинг “Twitter”да аккаунтлари бор ва улар бемалол хабар қолдиришмоқда. Лекин АҚШ президентининг аккаунтини бекитишди. Мао сизлар билан фахрланган бўларди” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш