01.02.2021
45

Мьянма армияси бошқарувни ўз қўлига олганлигини ва бир йил давомида ўлкани бошқаришини эълон қилди.

Мьянмада ҳукмрон партия миллий демократик бирлик (NLD) партияси матбуот котиби Мё Нюнт давлат кенгаши раиси ва ташқи ишлар вазири Аунг Сан Су Чи билан партиянинг бошқа бошчилари ҳибсга олиниши ортидан армия бошқарувни ўз қўлига олганлигини билдирди.

Мьянма армиясининг матбуот хизматидан берилган маълумотга кўра, эрталабдан бошланган ҳибсга олишлар орқасидан ўлкани энди бош қўмондонлик раиси Мин Аунг Хлаинг бошқараётгани маълум бўлди.

Баёнотда тўнтариш 2020 йил 8 ноябрда ўтказилган сайловларда бюллетенларни сохталаштирилганлиги учун амалга оширилгани таъкидланди.

Тўнтариш ортидан ўлкада фавқулодда ҳолат эълон қилинганлигини маълум қилган армия Мьянма бир йил давомида ҳарбий бошқарув остида бўлишини билдирди.

Партия матбуот котиби Нюнт: “Халқимиздан ўйланмасдан қаршилик кўрсатмасликни ва қонунларга мос ҳолда ҳаракат қилишларини сўрайман” деб гапирди. У ўзининг ҳам ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш