08.02.2021
48

АҚШнинг Висконсин штатида яшовчи ва исломни танлаганидан кейин исмини Хадижа деб ўзгартирган 60 ёшли аёл Туркиянинг “Эртуғрул” сериалидан таъсирланиб мусулмон бўлди.

Ўзининг мусулмон бўлишини айтиб берган америкалик Хадижа: “Netflix”ни кўздан кечираётганимда “Эртуғрул” деган сериалга кўзим тушди. Мен умуман хабарсиз бўлган тарих ҳақидаги сериал эди. Аллоҳ, ислом, тинчлик, адолат ва мазлумларга ёрдам ҳақида эшитганларим эътиборимни тортди. Кўпроқ Эртуғрул, Тургут ва Ибни Арабий ролларини ёқтирдим. Ибни Арабийнинг диалоглари ҳаётимга мазмун олиб кирди. Унинг сўзлари мен чуқур ўйга толдириб, кўзларимни ёшга тўлдирди. Ислом ва Усмонийлар тарихини ўргандим. Мен яшайдиган жойда масжид борлигини билдим. У ерга борганимда мусулмонларнинг жуда назокатли эканлигини кўрдим. У ерда шаҳодат келтириб, исмимни Хадижа деб ўзгартирдим. Мусулмон бўлганимни айтгач, атрофимдаги одамлар турлича муносабатда бўлишди. Ҳатто дўстлигини узганлар ҳам бўлди. Лекин мен жуда бахтлиман. Имкон туғилиши билан Туркияга бориб, масжидларни ва Эртуғрул ғозий каби аҳамиятли шахсларнинг мақбараларини зиёрат қиламан. Туркияга кўчиб боришни ҳам ўйлаяпман. Буни ўйлашнинг ўзи мени жуда тўлқинлантирмоқда. Уйда турк таомларини пиширяпман. Катта бобом Америкага Норвегиядан кўчиб келган. Ҳозир ДНК тестига қон топширдим. Иншааллоҳ қонимда озгина бўлса ҳам турк изини кўраман деб умид қиламан. Аллоҳга ҳар куни шукр қиламан” деб гапирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш