08.02.2021
23

ФИФА раиси Инфантино келгуси йил Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бутунлай томошабинларга тўла стадионларда ўтказилишини билдирди.

ФИФА раиси Жованни Инфантино Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори доктор Тедрос Аданом Гебреисуснинг Женевада ўтказган матбуот анжуманида интервью берди.

2022 йили ФИФА жаҳон чемпионати матчларида стадионларга томошабинлар киритилиш-киритилмаслигига доир Инфантино: “Стадионлар тўла бўлади. Чунки ўша вақтгача коронавирусни енгамиз ёки у билан яшашни ўрганамиз” деди.

Инфантино футболнинг “бутун одамларни бирлаштирувчи сеҳрига Қатарда янгидан гувоҳ бўлишига амин эканлигини” таъкидлаб “БЎлишимиз керак бўлган жойга яна қайтамиз” деди.

Қатарда 2022 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати 21 ноябрь-18 декабрь оралиғида ўтиши режалаштирилган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш