08.02.2021
30

АҚШнинг энг нуфузли “Law Review”ҳуқуқ журналига илк бор мусулмон бош муҳаррир тайинланди.

134 йиллик журналнинг бош муҳаррирлигига 26 ёшли мусулмон тадқиқотчи Ҳассан Шаҳавий тайинланди.

Асли мисрлик бўлган оилада туғилган Шаҳавий янги лавозимининг Гарвард университети ҳуқуқ факультетининг ўзга маданият ва ҳуқуқ вакилларига эътибори жиҳатидан муҳим эканлигини таъкидлади.

2016 йили Гарвард университетини Ўрта Шарқ тарихи ва тадқиқотлари бўйича тамомлаган Шаҳавий Оксфорд университетида ҳам Шарқ ва ислом ҳуқуқи бўйича докторлик диссертациясини ёқлади.

Шаҳавий ҳозиргача муҳожир аҳоли ва АҚШ жазо ҳуқуқи ислоҳотлари устида иш олиб бормоқда.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам 1990 йили ушбу журналнинг илк қора танли бош муҳаррири сифатида ишлаган эди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш