10.02.2021
37

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоа ҳужумчиси Лионель Месси футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) версиясига кўра ўн йилликнинг энг яхши футболчиси тан олинди.

Иккинчи ўринда Португалия ва “Ювентус” форварди Криштиану Роналду, учинчи ўринни эса Испания терма жамоаси собиқ аъзоси Андрес Иньеста эгаллади.

Кучли бешталикка бразилиялик Неймар (ПСЖ) ва испаниялик Серхио Рамос (Реал) ҳам кирди.

2011 ва 2020 йиллар оралиғида ўйинчилар рейтинги федерациянинг 150 та вакили овозлари натижасигак кўра белгиланди.

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси футбол тарихи хроникасини олиб борувчи ташкилот ҳисобланади. У 1984 йил 27 мартда Лейпцигда доктор Альфредо Пеге томонидан қурилган. Ҳозирги вақтда Германиянинг Бонн шаҳрида жойлашган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш