13.02.2021
39

Қозоғистонлик ҳайдовчилар энди ўзлари билан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт олиб юришлари шарт эмас. Ушбу ҳужжатлар ёнида бўлмагани учун жаримага тортилмайди. Лекин ҳайдовчи ёнида шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки паспортнинг оригинал нусхаси бўлиши шарт.

Полиция автомобиль маълумотларини ахборот тизими орқали текширади. Хизмат планшетларида “Маъмурий жараёнлар ягона реестри” махсус дастури ўрнатилган бўлиб, унда ҳайдовчи ва автомобиль бўйича бутун маълумотлар: автомобиль кимга тегишли, қандай қоидабузарликлар бўлган, техкўрикдан қачон ўтилган ва суғурта полиси қайси муддатгача эканлиги кўриниб туради. Бугунги кунда полицияда 8649 та мана шундай планшетлар мавжуд.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга Қозоғистон республикаси паспорти, шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, ватандошлиги йўқ шахс гувоҳномаси киради. Талабалик гувоҳномаси, хизмат гувоҳномаси буларга кирмайди.

Бундан ташқари, ушбу ўзгаришлар хорижий давлат рақамида ҳаракатланаётган автомобиллар ва ҳайдовчилик гувоҳномасини хорижда олган ҳайдовчиларга тегишли эмас. Улар аввалгидек ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортни ёнларида олиб юришлари шарт. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш