Туркистонда ўзбек фестивали


  • 21 Сентябрь, 2018
  • 695

22 сентябрь тил, маданият ва анъаналар куни вилоят ўзбек маданият маркази тарафидан илк бор Туркистон шаҳрида ўтказилади. 2018 йил 22 сентябрь куни соат 09.00 да Туркистон шаҳри марказий майдонида  “Туркистон – туркий халқларнинг маънавий маркази” деб номланган ўзбек халқининг тили, маданияти ва урф-одатлари байрами бўлиб ўтади.

Байрам меҳмонларини концерт дастури, шўх қўшиқ ва мусиқалар, юлдуз ўзбек қўшиқчилари, ярмаркалар ва миллий таомлар кўриги кутади.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон халқ артистларидан  - Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазаитоваларнинг бири ва бошқа хонандалар ташриф буюриши кутилмоқда. “Ордабаси” ҳамда “Пахтакор” (Азамат Абдураимов бошчилигидаги) ветеранлар командалари иштирокидаги футбол, байрамнинг  ҳақиқий безаги бўлиши кўзланяпти.

Бу кун  нон ва палов фестиваллари, миллий либослар,  ҳунармандлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар товарларининг кўргазмаси меҳмонлар эътиборига ҳавола этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутатлари, Ўзбекистондаги қозоқ миллий маркази, ижодкор ва ёзувчилар, Туркистон вилояти ҳокимияти, маслахати, туман ва шаҳар ҳокимиятлари ҳамда маслахат депутатлари ва 5000 нафардан зиёд меҳмонлар ташриф буюриши кутиляпти. 


Бошқа мақолалар