Flydubai самолетида нималар юз берди?


  • 1 Октябрь, 2026
  • 18

Дубай–Тель-Авив рейсини амалга ошираётган Flydubai самолётида икки учувчи ўртасида чиққан можаро ваҳимага сабаб бўлди. Учувчилардан бири бошқасини пичоқлагани ва кабинага кирган йўловчиларнинг аралашуви билан самолетнинг қулаши олди олингани даъво қилинаётган бир пайтда, Нетаняҳу воқеадан кейин учувчилардан бири самолетни қулатишга уринганига доир жиддий далиллар мавжудлигини илгари сурди.

Дубайдан Тель-Авивга парвоз қилган Flydubai самолётида икки учувчи ўртасида можаро келиб чиқди. Самолёт Иордания ҳаво ҳудудида ҳаракатланаётганда аввал умумий фавқулодда вазият коди бўлган "7700", шундан сўнг самолетни олиб қочиш ҳолатини англатувчи "7500" коди юборилди.

Исроил матбуотида тарқалган хабарларга кўра, учувчилардан бири жанжал пайтида ҳушини йўқотган. Фавқулодда вазият кодларидан бири шу пайтда тасодифан юборилгани тахмин қилинди.

Воқеадан сўнг учувчилардан бири ўзини ўлдириб, самолетни қулатишга урингани, исроиллик йўловчилар эса бунга қаршилик кўрсатиш учун аралашгани ҳақидаги даъво кун тартибига чиқди.

Исроил матбуоти Уммон ватандоши экани тахмин қилинган ёрдамчи учувчи капитан учувчини бир неча бор пичоқлаганини маълум қилди. Кабина экипажи ва айрим йўловчилар кабина эшигини бузиб ичкарига киргани ва ёрдамчи учувчига зарарсизлантиргани илгари сурилди. Кабинага кирганлар орасида учувчилар ҳам борлиги ва самолетнинг бошқаруви шу тарзда тиклангани даъво қилинди.

Channel 12 телеканалига гапирган юқори мартабали исроиллик расмий воқеа Тель-Авивда террор ҳужуми сифатида баҳоланаётганини ва "катта фожиа сўнгги пайтда олди олинганини" даъво қилди.

Flydubai эса берган баёнотида Дубай – Тель-Авив рейсини амалга ошираётган самолет кабинасида чиққан можаро сабаби номаълум эканини билдирди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу воқеадан кейин эълон қилган видеомурожаатида масала юзасидан баёнотлар берди. Нетаняҳу учувчилардан бири самолетни қулатишни мақсад қилганига доир жиддий далиллар мавжудлигини илгари сурди.

Нетаняҳу деярли барчаси Исроил ватандошларидан иборат бўлган самолет Тель-Авивга яқинлашган пайтда учувчилардан бири бошқасини пичоқлаганини айтди. Бир йўловчи ва борт кузатувчиси кабинага киришга муваффақ бўлганини ва самолет тизимларига зарар етказишга урингани тахмин қилинган учувчига қаршилик кўрсатганини билдирди.

Экипаждан яна бир киши кабинага кириб, самолет бошқарувини тиклаганини етказган Нетаняҳу йўловчилар Саудия Арабистонидан Исроилга олиб келиниши учун тегишли идоралар билан алоқада эканликларини маълум қилди.

Нетаняҳу содир бўлган воқеани "ўта жиддий хавфсизлик ҳодисаси" деб атаб, учувчи Саудия Арабистони расмийлари томонидан сўроқ қилинаётганини ва самолетни қулатишга уринганига доир жиддий далиллар борлигини ҳимоя қилди.

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац ҳам воқеа "террор ҳужуми уриниши эканини" илгари сурди. Кац дастлабки маълумотларга кўра ҳужумчининг мақсади самолетни ичидаги барча йўловчилар билан бирга қулатиш бўлганини даъво қилди.


Бошқа мақолалар