Mastercard дан Жаҳон банки президентлигига


  • 5 Май, 2023
  • 191

Жаҳон банки ижрочи директорлари 3 май куни Ажай Бангани 2023 йил 2 июндан бошлаб беш йиллик муддатга Жаҳон банки президенти этиб сайлади.

Ажай Банга бундан олдин Генерал Атлантика ташкилотида раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Илгари у 24 мингга яқин ходими бор глобал ташкилот Mastercard президенти ва бош директори бўлган. Унинг раҳбарлигида Mastercard бутун дунё бўйлаб адолатли ва барқарор иқтисодий ўсиш ва молиявий инклюзивликни таъминловчи Инклюзив ўсиш марказини ишга туширди.

У 2020-2022 йилларда Халқаро Савдо Палатасининг фахрий раиси бўлган. У 2021 йилда ташкил этилганида Генерал Атлантиcнинг иқлимга йўналтирилган BeyondNetZero жамғармаси маслаҳатчиси бўлди. Банга Эл Сальвадордаги кам таъминланган аҳоли орасида иқтисодий имкониятларни ошириш учун ишлайдиган хусусий ташкилотлар коалицияси бўлган Марказий Америка учун ҳамкорликнинг ҳамраиси бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Ажай Банга The Cyber Readiness Institute асосчиларидан бири ва Нью-Йорк иқтисодий клуби вице-президенти бўлган. У 2012-йилда Ташқи сиёсат ассоциацияси медали, 2016 йилда Ҳиндистон Президенти томонидан Padma Shri мукофоти, 2019 йилда Ellis оролининг фахрий медали ва Халқаро бизнес кенгашининг Глобал етакчилик мукофоти ҳамда Сингапур давлат хизматининг мукофати билан тақдирланган.

sof.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар