CNN Венесуэладан ҳайдалди


  • 16 Февраль, 2017
  • 960

Венесуэла президенти Николас Мадуро ёлғон-яшиқ хабар тарқатгани учун “CNN” телеканилидан Венесуэлани тарк этишини талаб қилди.

Ўтган ҳафта юз берган ҳодиса ортидан Мадуро “CNN”нинг воқеаларни бузиб кўрсатганини иддао қилди. Сўнгги бор эса, бир ўқувчи мактабларининг эскириб кетгани ва очлик муаммоларини жонли эфир орқали Мадурога етказганди. Ўша воқеа ортидан президент “CNN”нинг ушбу хабарни бошқа томонга ториб кўрсатишга уринганини, бунга рухсат бермаслигини таъкидлади.

“CNN” канали, Венесуэла ҳукуматининг террорга алоқадор кишиларга паспорт бергани ҳақида шубҳалар бор деган миш-миш тарқатишни ҳам канда қилмаган. Устига устак, телеканал, бир пайтлар Ироқдаги Венесуэла элчихонасида адвокатлик бўлиб ишлаган Мисаел Лопез даврида минглаб одамнинг виза ва паспортлари сотилганини кўрган гувоҳ борлигини даъво ҳам қилди. Ҳукумат эса, бу икки иддаони ҳам инкор қилмоқда. 


Бошқа мақолалар