- 2019-06-25
Туркистонда навбатдаги коррупциявий можаро юзага келди. Бу сафар шубҳа остига тушган шахс — вилоят Ер ресурслари департаментининг раҳбари. Коррупцияга қарши кураш агентлиги хабарига кўра, у пора олишда гумонланмоқда. Ҳозирда амалдор қўлга олинган ва вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда.
Маълумотларга кўра, у пора олаётган пайтда ушланган.
Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш хизмати: “У Туркистон шаҳрида яшовчи шахсдан ер участкасини расмийлаштириш бўйича давлат ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам бериш эвазига 1 миллион тенге пора олганликда гумонланмоқда”, деб маълум қилди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни суд қароригa асосан амалдор икки ой муддатга ҳибсга олинди. Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда.
Қонунга мувофиқ, суд қарори чиқмагунча шахс айбдор деб ҳисобланмайди. Тергов манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Қайд этиш жоизки, бу каби ҳолат аввал ҳам кузатилган. 2023 йили ушбу департаментнинг аввалги раҳбари ҳам шунга ўхшаш ҳолатда қўлга олинган эди. Ўшанда у ҳамкасби билан бирга тадбиркордан 18 миллион тенге талаб қилганликда айбланган. Тадбиркор ер участкасини қурилиш мақсадида расмийлаштиришмоқчи бўлган.