Сен қўлингдан келганини қилдинг


  • 22 Январь, 2012
  • 2384

Ўзини ичкиликдан қутқара олмаган бир мусулмон хизматчисига тўрт дирҳам бериб, ичкилик келтиришини сўрайди. Хизматчи кетаётиб Мансур бин Аммор деган кимсанинг бир фақирга ёрдам бериш учун пул йиғаётганини кўради. Мансур “Бир фақирга тўрт дирҳам берганга тўрт дуо қиламан” дерди. Хизматчи унга тўрт дирҳамни беради. Мансур айтадики:

- Нима деб дуо қилишимни истайсан?

- Хизматчиликдан озод бўлишни истайман.

- Иккинчи истагингни айт.

- Бу берган тўрт дирҳам меники эмасди. Буни мендан сўрайдилар. Тўрт дирҳам пулим бўлишини истайман.

- Учинчи истагинг нима?

- Хўжайиним тавба қилиб, ичкиликни ташлашини истайман.

- Тўртинчи истагинг нима?

- Аллоҳу таолонинг мени, хўжайинимни, сени ва қавмимизни авф этишини истайман.

Мансур бин Аммор ҳамма айтганлари учун керакли дуоларни қилади. Хизматчи уйига боргач, хўжайини нимага кеч қолганининг сабабини сўрайди. Хизматчи бўлиб ўтган воқеани айтиб беради. Хўжайини сўрайди:

- Сен нималарни истадинг?

- Хизматчиликдан, қулликдан қутулишни истадим.

- Яхши, сени озод этдим. Бошқа нима истадинг?

- Тўрт дирҳам сўрадим.

- Мана тўрт дирҳам. Яна нима истадинг?

- Тавба этиб, ичкиликни ташлашингизни сўрадим.

- Тавба қилдим. Яна нима?

- Аллоҳу таолонинг барчамизни авф этишини сўрадим.

Хўжайини жим қолади ва “Буниси энди менинг қўлимда эмас” дейди. Шу кеча тушида “Сен қўлингдан келганини қиласану, биз қўлимизда бўлганини қилмаймизми? Сени ҳам, хизматчини ҳам, Мансурни ҳам ва шу ерда бўлган барчани авфу мағфират қилдик” деган овозни эшитади.


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-01
Аллоҳ бор