- 2012-12-15
АҚШда фаолият кўрсатадиган Тинчлик ороли институти (PII) Ислом дунёсида норозилик чиқишлари ва шиддатли қаршиликларга учраган ҳақорат ҳақида бир семинар ташкил қилди. 'The New School in New York' профессори ва халқаро алоқалар мутахассиси Лаухона Гангули маърузачи бўлиб иштирок этган бу дастурда Жаноби Пайғамбаримизга (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақоратли бўлган фильм аввалдан режалаштирилган бир проект эканлиги айтиб ўтилди.
Бу фильмнинг илк намойиши Ислом дунёсида катта норозилик уйғотди. Бир қанча ислом ўлкаларида норозилик чиқишлари бўлиб ўтди. Бенгазида бўлиб ўтган норозилик чиқишида АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумда АҚШнинг бош элчиси билан 3 нафар элчихона ходими ҳалок бўлди.
Фильм сабаби билан юзага келган ҳодисаларнинг бунчалик шиддат билан ривожланиши баъзи бир қатламларда фильм атайдан уюштирилган деган шубҳани уйғотган эди. Шу мавзу бўйича АҚШда фаолият кўрсатадиган Тинчлик ороли институти (PII) тарафидан ташкил этилган семинарда бу ҳаракатнинг фильм чиқишидан анча аввал режалаштирилганлиги айтиб ўтилди. Фильм ҳақида “Бу бир фильм эмас. Уюштирилган шармандали бир проект. Фильмга қарши норозилик чиқишлари бошлангандан бир неча кун ўтиб ҳужум бўлди. Менимча, бу аввалдан режалаштирилган бир ҳужум эди” деди Лаухона Гангули. АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумда Америка элчихонасидаги жароҳат олган ходимлари баъзи намойишчилар тарафидан касалхонага олиб келинганлигини хотирлатган Гангули бу норозилик намойишлари баъзи бир террористик гуруҳлар учун ўз режаларини амалга ошириш учун айни муддао бўлганлигини айтди. Ҳақоратли фильм баъзи кимсалар тарафидан сўз эркинлиги сифатида баҳоланиши ҳақида Гангули “Либерал демократияда қаршингиздаги кишининг фикри ҳақида истаганингизча гапиришингиз мумкин. Лекин сиз айтган гаплар бир инсон, бир шахсни ранжитмаслик керак” деди.