Чиндан ҳам тўққизта жони бор экан!


  • 17 Августь, 2013
  • 1355

Англияда битта мушук боласи кириб қолган кир ювиш машинасида 50 даража ҳароратда 50 дақиқа бўйича ювилишига қарамай омон қолди.

Эгаси Лаура Гилхом чалғиб турганида кир кийимларнинг ичига кириб олган Поппет (қўғирчоқ) номли мушукча бир онда ўзини кийимлар билан бирга кир ювадиган машинанинг ичида кўрди. Буюк Манчестерда юз берган воқеада кир ювиш машинасида мушук бўлганини билмаган Гилхом (27) кир машинасини ишга туширди. Эгаси кир ювиш машинасида мушук борлигини фақатгина ювиш тугаб, машина эшигини очганидан кейин билди.

Гилхом “Машинанинг қопқоғини очганимда Поппетни кўриб, ҳайратдан донг қотдим. Мушук ҳушидан кетиб қолганди. Қўшним унга сунъий нафас олдирди. Ҳеч ҳаракат йўқ эди. Ўлди деб ўйлагандик, лекин барибир ветеринарга олиб бордик” деди. Мушук ишонилмас бир тарзда соғайиб кетганига энг кўп севинган хонадоннинг 6 ёшли қизалоғи Меган бўлди. Гилхом “Мушукларнинг тўққиз жони бўлади дейишарди, лекин мен ишонмасдим. Ҳақиқатдан ҳам шундай экан” деди.


Бошқа мақолалар