NASAдан ғаройиб фотосурат


  • 10 Январь, 2014
  • 1171

NASAнинг олис космосда туширган фотосурати кўрганларни ҳайратга солди.

Америка аэрокосмик агентлиги (NASA)нинг космосда туширган бир фотосурати кўрганларни ҳайратга туширди. NASAнинг ўлик юлдузлар ва “қора туйнук”ларни топиш учун ишлаб чиқарган ядровий спектроскопик телескопи (NuSTAR)дан фойдаланган тадқиқотчилар қизиқарли ҳолатга гувоҳ бўлишди. Юқори энергияга эга бўлган X нурларини қайд қилувчи NuSTAR билан бир юлдузнинг портлашида олинган тасвирда портлаш жараёнида чиққан гигант газ ва чанг булути худди одам қўлига ўхшаш манзара касб этди.

Пасаденадаги Калифорния технология институтидан Фиона Дж-Харрисон “NuSTARнинг берган тасвирлари космосни фарқли тарафдан кўриш имконини берди” деди.

Юлдузнинг портлаши аввалроқ NASAнинг Chandra X-нури обсерваторияси тарафидан қайд этилганди. Тасвир NASAнинг интернет саҳифасида чоп этилди. 


Бошқа мақолалар