Иқлим ўзгариши парвозни қийинлаштиради


  • 11 Февраль, 2016
  • 1249

Инглиз олимлари глобал исиш юзага келтирган ҳаво оқимлари самолёт учиш вақтини узайтиришига эътибор қаратишди. Бу ёқилғи ва билет нархларининг кўтарилишига сабаб бўлади.

Ридинг университетидан атмосфера мутахассиси доктор Пол Уильямс иқлим ўзгариши сабабли “Jet Stream” номи берилган кучли шамол оқимларининг ортишини айтди. Доктор Уильямнинг фикрича, шу сабабли Европадан Америкага қараб сафарга чиққан самолетларнинг учиш вақти ортади. Америкадан Европага учган самолётларнинг эса сафар вақтлари камаяди. Қилинган ҳисоб-китоблар бўйича, бу шамолларнинг аҳоли ҳаво йўллари секторига йилда 2 минг соат сафар вақти қўшиб, 22 миллион ёқилғи харажатига ва 70 миллион килограм карбонат ангидрид чиқаришга сабаб бўлади. Бу ҳолат билет нархларида ҳам акс этади. 1,3 миллион учиш курслари ва олдимиздаги 40 йиллик давр ҳисобга олиниб, қилинган тахминларга кўра Нью-Йорк-Лондон сафари 4 дақиқага қисқаради, Лондон-Нью-Йорк парвози эса 5 дақиқа 18 сония узаяди.

Аввалги тадқиқотларга асосланиб, иқлим ўзгариши сабабли самолётларнинг кўпроқ турбулентликка тушиши ва кам юк таший олишини ёдга солган доктор Уильямс “Jet Stream деб аталадиган шамоллар фақатгина Атлантика океани ва атрофи эмас, дунёнинг бошқа жойларидаги парвозларга ҳам таъсир қилади” деб гапирди. Мутахассислар аҳоли ҳаво сектори ва алоқа секторининг глобал исишдан энг кўп салбий таъсир кўрадиган секторлардан бўлишини айтмоқда. 


Бошқа мақолалар