- 2019-01-18
Автомобилларнинг бензиндан газ ёқилғисига ўтишини эенергетика вазир ўринбосари Узақбой Карабалин қўллаб-қувватлади.
Автомобилларнинг газ ёқилғисига ўтиши Қозоғистонга қисман бўлса ҳам бензин тақчиллигидан зарар кўрмасликка олиб келади. “Биринчи газ қуйиш шохобчалари баъзи жойларга ўрнатилган. Бунга талаб бўлиши керак. Лекин вазирлик буни қўллаб-қувватламоқда” деди вазир ўринбосари Узақбой Карабалин.
Вазирлик томонидан маълум миқдорда газ етказиб бериш назорат қилинаётганини айтди.
Вазирлик вакилларининг ҳисобига кўра, қисилган газдан фойдаланадиган автоҳаваскорларнинг харажати 30-35%га камайган. Карабалин “Биз жорий йилда йирик ёқилғи қуйиш тармоқлари билан газ ёқилғисини етказиб беришни кенгайтириш ҳақида шартнома имзоладик” деб таъкидлади.
Қозоғистононинг газ соҳаси ривожланиш учун аҳамиятли потенциалга эга. 2014 йил июль ойигача бўлган муддатда 3374 миллион кубометр газ қазиб олинган, булардан 1 656 миллион кубометри табиий газ. Лекин ҳатто мана шундай йирик истиқболлар ҳам соҳанинг ривожланиб кетиши учун етарли бўлмаяпти. Қозоғистонда деярли 4 миллион автомобиль бензинда ва фақат 12 минг автомобиль газ ёқилғисида ҳаракат қилади.