- 2016-11-19
Қозоғистон мактабларида биринчи синфга беш ёшлилар ҳам қабул қилинади.
Қозоғистон билим ва таълим вазирлиги мактабларда биринчи синфга қабул қилиш қоидалари ўзгарганлигини маълум қилди.
2018 йилдан бошлаб биринчи синфга жорий йилда олти ёшга тўладиган болалар ҳам қабул қилинади.
Вазирлик хабарида "Сентябрь-декабрь ойларида туғилган болалар календарь йил охиригача олти ёшга тўлгани учун биринчи синфга қабул қилиниши керак. Таълим муассасаларига қабул қилинмаган тақдирда турар жойидаги маҳаллий таълим бошқармаларига арз қилишлари мумкин" дейилган.
Вазирлик ҳужжатларни қабул қилиш 1 июндан 30 августгача давом этишини эслатиб ўтди. Жорий йилда яшаш жойидан маълумотнома болаларни биринчи синфга қабул қилиш ҳужжатлари рўйхатидан олиб ташланган.