Жаҳон чемпионатида илк бор


  • 28 Сентябрь, 2015
  • 1175

2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун мезбонлиги Қатарга берилиши борасидаги тортишувга FIFAнуқта қўйди. 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Қатарда 21 ноябрь-18 декабрь оралиғида ўтказиладиган бўлди.

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилган FIFA ижро қўмитаси йиғилишининг ортидан берилган интервьюда 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 28 кун давом этиши режалаштирилгани ва финал матчи Қатарнинг мустақиллик куни 18 декабрда бўлиб ўтиши билдирилди.

Қатардаги ҳаво ҳарорати юқорилиги футболчиларнинг ва ишқибозларнинг соғлигига таҳдид солиши баҳонаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионати июнь-июль ойларида ўтказилишига қаршилик кўрсатишаётганди.

Бошқа тарафдан FIFA эмигрантлар кризиси сабабли БМТга 1 миллион доллар моддий ёрдам кўрсатиши эълон қилинди. Халқаро эмигрантлар ташкилоти жорий йилда Оқденгиздан ўтиб Европага етиб келган эмигрантлар сони ярим миллонга яқинлашганини ва уларнинг 200 минг нафари суриялик эканлигини билдирганди. 


Бошқа мақолалар