Ёшларга тилимизни ўргатайлик


  • 29 Июнь, 2017
  • 2333

Францияда қадимий лотинчани ўрта мактаб ўқув дастурларидан олиб ташланишини истовчилар билан бунга қарши бўлганлар орасида тортишув бор. Бу даъво бир асрга яқин вақтдан бери француз педагогларини қийнамоқда. АҚШда ҳам айни муаммо мавжуд. Кибернетика илмининг машҳур кошифи математик Норберт Винер лотинчани ёқлаш учун нашрлар орқали ташвиқот  юргизди. Бу олимга кўра, лотинчасиз нафақат адабиёт балки техникага оид фанлар ҳам имконсиздир. Францияда ҳам адабиётчилардан ташқари кўплаб фан арбоблари лотинчанинг  ҳам илм, ҳам тарбия жиҳатидан катта аҳамиятга эга эканлигини айтишмоқда.

Бу ерда эътибор берилиши керак бўлган нуқта, ҳатто лотинчани истамаётганлар  ҳам француз тилидаги сўзларнинг келиб чиқиши ва оилаларини тушуна оладиган даражада лотинча ўргатилиши тарафдоридир.

Бизда эса араб ва форс тиллари оқибати ўйланмасдан, бир қарор бутун таълим муассасаларидан чиқариб ташланган. Бу ҳозирги кунда қайғули оқибатларга олиб келди. Яъни ёшларимиз ўз тилларида на ёза оладилар, на гапира оладилар! Чунки бизнинг тилимизнинг ярмини эгаллаган арабча ва форсча калималарнинг келиб чиқиши, оиласи, феълларнинг тусланиши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Ер юзида фарзандларига ўз тилини тўлиқ ўргата олмайдиган бошқа бир мамлакат борми? Германиянинг, Франциянинг, Швецариянинг ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг барча катта университетларига ўқишга кира олиш учун лотинча билиш шарттир. Францияда Тит Ливий ёки Цицеронни таржима қилолмайдиган талаба бакалаврни битира олмайди.

Паёмий Сафо “Усмонийча-туркча-ясама тил”, 187-саҳифа


Бошқа мақолалар