Астана масжидида ўзбекча дуо


  • 27 Ноябрь, 2017
  • 1769

Жума намози учун Астананинг энг катта жоме масжидига борганлар намоз сўнггида ўзбекча ҳикматли дуога «омин» дейишди. 

Шу кунларда Қорачиқ қишлоғи оқсоқолларидан 81 ёшли собиқ бош имом Асадулла домла Тўрахонов Астанада меҳмон эди. Жума намозида неваралари билан шаҳарнинг энг йирик жоме масжиди «Ҳазрати Султон»га борган домладан масжид имомлари ҳурмат-иззат билан намоз охирида дуо этишини илтимос қилишди. Асадулла домла, Аҳмад Яссавий бобомиз шарафига «Ҳазрати Султон» деб номланган жоме масжидда жамоатга тарихий сабоқ бўладигандай қилиб Яссавий хикматлари билан:

«Илоҳо, сен ижоб этгил дуони,

Ки омин дер ҳамма пиру жувони.

Илоҳо, жумланинг ҳожатини бер,

Кетар вактида нури иймонини бер.

Каромат айласанг, Ҳақ рузи жаннат,

Насиб эт сояи Арши аълони.

Умид бирлан кўтарибмиз билакни,

Худовандо қабул этгил тилакни.»-

деб дуо қилди. 

Барча жамоат «ҳикмат»ли дуога омин дейишди. Шу тариқа Астананинг энг йирик масжидида қилинган дуои муножот қутлуғ маконга илк бор моддан ва маънан уйғунлик касб этди.


Бошқа мақолалар