- 2012-12-13
Ёзнинг охиридан бошлаб Қозоғистонда халқаро стандартларга мос бўлган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берилишни бошлайди. Бу ҳақида Қозоғистон Йўл полицияси қўмитаси раиси ўринбосари Марат Жумагулов душанба куни онлайн-конференция вақтида хабар берди.
Жумагуловнинг гапига кўра, шу вақтларда парламент йўл ҳаракати бўйича янги қонун қабуллайди. Ушбу қонун лойиҳасининг дастлабки кўриб чиқиши июнь ойига белгиланган. Қуйи ва юқори палаталар бу қонунни маъқуллаганларидан кейин уни президентга имзо учун йўллайдилар.
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаларида етти категория: A, В, С, D; BE; СЕ; DE ва олти подкатегория: А1, В1, С1, D1, C1E ва D1E бўлади. Бу скутер, мокик (А1), трициклларни (В1) ва кейинги вақтларда кенг тарқалаётган бошқа мини-транспортларни бошқарувини тартибга солади.
Янги ҳужжатлар илк бор ушбу ҳужжатларни олаётган шахсларга берилади. Ҳозирги кунда фойдаланишда бўлган ҳайдовчилик гувоҳномалари эса кўрсатилган муддати битгунича яроқли бўлади.