Олимпиадада Норвегия умумжамоа ҳисобида ғолиб


  • 26 Февраль, 2018
  • 610

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтган Қишки олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди. 16 кун давом этган мусобақанинг сўнгги кунида тўртта комплект медаллар ўйналди.

Кёрлинг бўйича аёллар ўртасида Швеция терма жамоаси бош совринни қўлга киритган бўлса, Бобслей тўртлигида Германияга тенг келадиган рақиб топилмади. Ҳоккей бўйича Россиялик олимпиячи атлетлар терма жамоаси Германияни ютиб бош совринни қўлга киритган бўлса, норвегиялик Марит Бёрген чанғи пойгаларида ўтказилган 30 км масофага масс-стартда ғалаба қозонди.

Марит бу орқали олимпиадалардаги ўзининг 8-олтин медалини қўлга киритди. Шу билан бирга 37 ёшли спортчи Норвегия терма жамоасининг якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашини таъминлади. Скандинавия юрти вакиллари 14та олтин, 14та кумуш ва 11 бронза медаллари билан жами 39та медални қўлга киритишди ва медаллар сони бўйича ҳам олимпиада рекордини ўрнатишди.

Ушбу олимпиадада Қозоғистон тарихидаги энг ёмон кўрсаткични қайд этиб, 28-ўринни эгаллади. Қозоғистонлик спортчилардан фақат Юлия Галишева 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланди. Шу тариқа қозоғистонлик спортчилар битта бронза медал билан ўлкага қайтишди.

Ўзбекистон эса, фақат 2та спортчиси билан иштирок этди ва табийки совринсиз, лекин тажриба орттириб қайтди.

Олимпиада-2018

Пёнгчанг, Жанубий Корея

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)

 

1. Норвегия – 14-14-11 (39)

2. Германия – 14-10-7 (31)

3. Канада – 11-8-10 (31)

4. АҚШ – 9-8-6 (23)

5. Нидерландия – 8-6-6 (20)

6. Швеция – 7-6-1 (14)

7. Жанубий Корея – 5-8-4 (17)

8. Швейцария – 5-6-4 (15)

9. Франция – 5-4-6 (15)

10. Австрия – 5-3-6 (14)

11. Япония – 4-5-4 (12)

12. Италия – 3-2-5 (10)

13. Россиялик олимпиячи атлетлар – 2-6-9 (17)

14. Чехия – 2-2-3 (7)

15. Беларусь – 2-1-0 (3)

16. Хитой – 1-6-2 (9)

17. Словакия – 1-2-0 (3)

18. Финляндия – 1-1-4 (6)

19. Буюк Британия – 1-0-4 (5)

20. Польша – 1-0-1 (2)

21. Венгрия – 1-0-0 (1)

22. Украина – 1-0-0 (1)

23. Австралия – 0-2-1 (3)

24. Словения – 0-1-1 (2)

25. Бельгия – 0-1-0 (1)

26-27. Испания – 0-0-2 (2)

26-27. Янги Зеландия – 0-0-2 (2)

28-30. Латвия – 0-0-1 (1)

28-30. Қозоғистон – 0-0-1 (1)

28-30. Лихтенштейн – 0-0-1 (1)


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-24
Спорт
  • 2012-02-20
Спорт