Бокс бўйича Осиё чемпионати


  • 8 Май, 2017
  • 1141

Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионати Ўзбекистоннинг мутлақ устунлиги билан кечди. 10 вазн тоифасидаги баҳсларда 9та вазн тоифасидаги вакилини финалга олиб чиққан терма жамоа барча финал учрашувларини ўз фойдасига ҳал қилди ва 9та олтин медалга эга чиқди.

Ўзбекистон терма жамоаси тўққиз медални, буларнинг барчаси олтин, қўлга киритди. Ҳасанбой Дўсматов (49 кг), Жасурбек Латипов (52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Элнур Абдураимов (60 кг), Иқболжон Холдоров (64 кг), Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Исроил Мадримов (75 кг), Бектемир Мелиқўзиев (81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) вазнлар бўйича ғолиб бўлишди.

Қозоғистон терма жамоаси эса чемпионатда жами 8 медаль – бир олтин, уч кумуш ва тўрт бронза медалга эга бўлди.

Олтин медални Василий Левит (91 килограммгача), кумуш – Аблайхан Жусупов (69 кг), Ерик Альжанов (81 кг) ва Камшыбек Кункабаев (+91 кг), бронзо – Азамат Исакулов (52 кг), Қайрат Ералиев (56 кг), Бекдаулет Ибрагимов (64 кг) ва Абильхан Аманқул (75 кг) вазнлари бўйича қўлга киритишди.


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-24
Спорт