Туркманистон хорижга пул чиқаришни камайтирди


  • 28 Июль, 2018
  • 429

Туркманистондан хорижга чиқаётган ватандошлар ёнида олиб чиқишлари мумкин бўлган валюта миқдори камайтирилди.

Туркманистондан хорижга чиқаётган ватандошлар ёнларида олиб чиқиши мумкин бўлган пул миқдори 16 июлдан бошлаб, 3 минг долларга туширилди. Бундан ташқари Ашхободдаги халқаро аэропортдан хорижга учаётган йўловчилар ёнларидаги барча валюта миқдорини декларацияда кўрсатишга мажбур.

Авваллари Туркманистон ватандоши хорижга чиқаётганда ёнида 10 минг долларгача валюта олиб чиқиши мумкин эди.

Ватандошларнинг сўзларига кўра, фақатгина хорижга олиб чиқилаётган валюталар чекланмаганлигини, айни вақтда тижорат учун валютадан фойдаланиш жараёни ҳам қийинлашган.

Авваллари хорижга чиқмоқчи бўлган ватандошлардан сўнгги уч ёки беш йил учун солиқ тўлаганлик маълумотномаси талаб этиларди. Энди эса ҳар ой учун тўлаган солиқ миқдорини кўрсатиши керак.


Бошқа мақолалар