Сайрам тумани ҳокими тайинланди


  • 21 Декабрь, 2019
  • 486

Президент администрацияси ва туман маслаҳатининг Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеевнинг кўрсатмаси билан келишилган ҳолда Сайрам тумани ҳокими этиб Уласбек Садибеков тайинланди. Янги ҳокимни туман фаолларига таништирган Шукеев унга келгуси ишларида муваффақият ва туманда давлат дастурларини ўз вақтига амалга оширишни тилаб қолди.

Уласбек Садибеков 1967 йил 12 февралда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Байдибек тумани Жамбил қишлоғида туғилган. Целиноград қишлоқ хўжалик институтини ва “Қайнар” университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1983 йил собиқ Алғабас, ҳозирги Байдибек туманида бошлаган. 1992 йилдан 2015 йилгача мутахассис, бош мутахассис, ёшлар, туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи, “Жетиген” директори, Байдибек тумани ҳокими ўринбосари, Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокими аппаратининг ижтимоий-маданий комплекс бўлими мудири, Жанубий Қозоғистон вилояти ёшлар ва ички сиёсат департамент бошлиғи, Байдибек ва Сариағаш туманлари ҳокими, “НурОтан” партиясининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўлими раиси ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатди. 2012 йилдан Қозоғистон республикаси мажлиси депутати бўлди. Бунгача Туркистон вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида ишлади.

“Ҳурмат” ордени, “10 йил Астана”, “Қозоғистон конституциясига 10 йил”, “Қозоғистон республикасининг мустақиллиги 20 йиллиги” медаллари билан тақдирланган. Туркистон вилоятининг Байдибек ва Сариағаш туманларининг фахрий ватандоши.


Бошқа мақолалар