- 2012-12-13
Истиқлол байрами арафасида Қорачиқ қишлоқ ўзбек маданият маркази раиси Мирзахон ҳожи ака Адҳамов тавсияси билан нафақат Туркистонда, балки вилоятимизда таниқли олим, авлиё Маъман Махсум ҳазратлари авлодидан бўлмиш 80 ёшли Комила ая Амин Махсум қизи “Оламнинг асили” медали билан тақдирланди.
Иттифоқда номи баралла янграган донгдор “Победа” колхозининг таниқли раиси раҳматли Мухаммад (Макан) ота Мажидовнинг умр йўлдоши 70 ёшли Ибодат ая ҳам “Оламнинг асили” медали билан такдирланди.
Қорачиқ қишлоғи совет даврида давлатга пилла етказиб бериш бўйича ҳамиша биринчи қаторда бўлган. “Победа” колхозининг довруғи бутун Иттифоққа таралишида муносиб меҳнат қилган илғор пиллакор Лолахон ая Мўминова ва Маменова Жамила ая ҳам истиқлол байрами арафасида “Оламнинг асили” медали билан тақдирланди.