Флойд эффекти


  • 30 Май, 2020
  • 521

25 май куни полиция шиддати натижасида Джордж Флойднинг ўлими ортидан бошланган ҳодисалар бошқа штатларга ҳам ёйилди. Флойднинг ўлимига сабаб бўлган полиция ходими эса ҳибсга олинди.

АҚШда полиция ҳибсга олиш вақтида қўллаган шиддати туфайли қора танли Джордж Флойднинг ҳаётдан кўз юмиши сабабли бошланган норозилик намойишлари тартибсизликларга айланди. Ҳодиса юз берган Миннеаполисда намойишчилар кечаси билан полиция билан тўқнашди. Полиция баррикадасини ошиб ўтган юзлаб намойишчилар полиция биносига кириб, у ердаги материлларни талон-тарож қилишди ва бинога ўт қўйишди. Атрофни қуршаб олган полиция ходимлари оломонга кўздан ёш оқизувчи газ билан ҳужум қилди. Баъзи ишхоналарнинг талон-тарож қилиниши оқибатида Миннеаполис шаҳри мэри Джакоб Фрей “Сўнгги кечаларда юз берган талончилик воқеаларини қаьул қилиб бўлмайди” деди.

АҚШ президенти Трамп Миннеаполисдаги намойишлар ҳақида мэр ва намойишчиларга қатъий огоҳлантириш берди: “Ё жуда зиф радикал сўлчи мэр Джакоб Фрей вазиятни назорат остига олади, ёки мен миллий гвардияни юбориб ишни ҳал қиламан. Бу қароқчилар (намойишчилар) Флойднинг хотирасига доғ туширмоқда ва мен бунга йўл қўймайман. Ҳар қандай вазиятда биз назоратни ўз қўлимизга оламиз, лекин талон-тарож бошланса, қуроллар тилга киради.”

Флойднинг ўлимига норозилик билдириб намойишга чиққанлар юзага келтирган ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Миннесота штати губернатори Тим Уолз фавқулодда ҳолат эълон қилди. Уолз вазиятни назорат остига олиш учун шаҳарга миллий гвардия сафарбар қилинганини маълум қилди. Огайо штатида 400 га яқин намойишчи полиция билан тўқнашди. Баъзи намойишчилар Огайо парламенти биносига киришга уринди. Бу орада Флойднинг ўлимига сабаб бўлган полиция ходими Дерек Шовен ҳибсга олинди.

Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрида ҳам намойишчилар ўтган март ойида полиция тарафидан уйининг олдида 8 та ўқ билан отиб ўлдирилган қора танли Бреонна Тейлор учун кўчага чиқишди. Намойиш вақтида ўқ овозлари янграб, 1 нафари оғир жами 7 киши жароҳат олгани маълум бўлди.


Бошқа мақолалар