- 2015-04-25
Танзаниянинг жанубидаги Линди вилоятида ўтказилган дафн маросимида иштирок этган ҳамқишлоқларнинг устига чақмоқ тушди. Ҳодисада 3 киши ҳаётдан кўз юмди. 18 киши жароҳат олди.
Танзаниянинг жанубидаги Линди вилоятида Мтама қишлоғида дафн маросимида иштирок этган оломоннинг устига чақмоқ келиб тушди. Ҳодисада 3 киши қурбон бўлиб, 18 киши тан жароҳати олди.
Жанозада иштирок этганлардан бири бўлган Абдуллоҳ Мпута “Дафн маросими вақтида шиддатли ёғингарчилик ва кетма-кет момоқалдироқ бўлаётган эди” деб гапирди.
Фожиа маҳаллий вақт билан соат 16 да юз бериб, ҳозирда жароҳат олганларнинг даволаниши давом этмоқда.