- 2022-03-07
Алмати давлат хавфсизлик қўмитаси департаменти бошлиғи Нурлан Мажилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда бош прокурор Берик Асилов маълум қилди.
Ўз чиқишида Асилов январь ҳодисаларида қўлга олинган ва қурбонлар ҳақида гапириб, куч ишлатар тизиларнинг алоҳида бошлиқлари ишига баҳо берди.
Прокурор “5 январь куни Алмати шаҳрининг 2 та полиция департаменти ва ДХҚнинг 3 та департаменти бошлиқлари ҳамда Алмати, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ДХҚ департаментлари бошлиқлари ўз биноларини қуроллари билан ташлаб кетишган. Ушбу фактлар бўйича 7 та жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишларининг асосий қисми ниҳоясига етди. Алмати шаҳар ДХҚ департаменти раҳбари Нурлан Мажилов ҳибсга олинди. Бошқаларга нисбатан ҳозирда далилларни тўплаш ва таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда” деди.
Бош прокурор мудофаа вазирлиги раҳбарияти устидан мансабини суистеъмол қилиш бўйича яна бир жиноий иш очилганини ва собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов ҳибсга олинганлигини эслатиб ўтди.