- 2021-08-28
Туркистон ва Кентау шаҳарларининг собиқ ҳокими Рашид Аюпов ҳибсга олинди.
Маълум бўлишича, собиқ ҳоким Рашид Аюпов 2022 йил 17 октябрдан буён Астана шаҳрида тергов изоляторида сақланмоқда. У пора бериш жинояти билан айбланмоқда.
Рашид Аюпов 1981 йил Кентау шаҳрида туғилган. 2019 йил июль ойидан 2021 йилгача Туркистон шаҳар ҳокими лавозимида ишлади. Сўнгра ўша вақтда вилоят ҳокими бўлган Умирзақ Шукеевнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатди. 2022 йил 11 мартда Рашид Аюпов Кентау шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Унгача бу лавозимда Даурен Махажанов ишлаганди. У 2022 йил 25 февралда Алмати шаҳрида 98 минг 500 доллар пора олаётганида қўлга олиниб, қамоққа ҳукм этилганди.