2022 йилги Нобель мукофоти совриндорлари


  • 7 Октябрь, 2022
  • 364

Жорий йилнинг 3 октябридан 10 октябригача Нобель мукофоти топширилади.

3 октябрь куни тиббиёт бўйича Нобель мукофоти инсон эволюциясининг тадқиқи учун Сванте Паабога берилди. Сванте Паабо швед биологи бўлиб, қадимги одамларнинг ҳозирги одамлар билан ген боғлиқлигини ўрганиш борасидаги изланишлар олиб борган.

Паабо палеогенетика илмининг асосчиси бўлиб, унинг бошчилигида неандерталларнинг геноми кашф этилган.

4 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофоти француз олими Ален Аспе, АҚШлик физик Джон Клаузер ва австриялик олим Антон Цайлингерга квант механикаси бўйича олиб борган ишларига берилди.

Нобель мукофоти билан бирга бериладиган 10 миллион крон (900 минг доллар) пул мукофоти уч киши орасида бўлиниб олинади.

5 октябрь куни кимё бўйича Нобель мукофоти Каролин Бертоцци (АҚШ), Мортен Мельдаль (Дания) ва Барри Шарплессларга (АҚШ) органик кимёда реакциялар занжиридаги ўзгаришллар бўйича олиб борган изланишлари учун берилди.

6 октябрь куни адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди. Эрно мукофотни “уят, хорлик, рашкни қўрқмасдан таърифлаб беришига ҳамда асарларининг оддийлиги ва тушунарли эканлиги” учун олди. 


Бошқа мақолалар