Ой тутилиши


  • 15 Апрель, 2014
  • 1549

Дунё 14 ва 15 апрель кунлари космик ҳодисага гувоҳ бўлади. Биринчи бўлиб, Марс сайёраси Ерга энг яқин бўлган нуқтага келади. Унинг ортидан Ой тутилиши юзага келади.

Шимолий Америкада 14 апрель кечаси Марс, Ер ва Қуёш бир сафга келади. Бу 26 йилда бир марта бўладиган ҳолатдир.

15 апрелда эса Марс билан Ер орасидаги масофа 92 миллион километрга тушади. Одатдагидан 10 баравар ёруғроқ кўринадиган Марснинг юзасини Ердаги телескоплар орқали жуда тиниқ кўриш мумкин бўлади.

Марснинг Ер билан бир қаторга келишидан кейин Ой тутилиши бошланади. Уч ярим соат давом этадиган бу тутилишда Ой Ернинг соясида қолади.

Ҳар икки ҳолатни “Slooh” телескопи ёки “Virtual Telescope Project” веб саҳифасидан тўғридан-тўғри кўриш мумкин.


Бошқа мақолалар