- 2023-10-27
Ўзбекистон ватандошлари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар сони яна биттага кўпайди.
2024 йил 16 январ куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ватандолшлари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Оққулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.
Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.
Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон ватандошлари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.
Маълумот учун, 2023 йил давомида БААга Ўзбекистоннинг 119 минг 454 нафар ватандоши ташриф буюрган ва виза расмийлаштириш учун 9,2 млн доллар маблағ сарфлаган.
kun.uz дан олинди.