- 2016-07-02
Тожикистон ва Қирғизистон орасида 60 кунлик зиёратлар учун виза олиш бекор қилинди.
Қирғизистон Юқори кенгаши 11 октябрда ўтказган йиғилишида Тожикистон ватандошларининг Қирғизистон ҳудудида 60 кунгача тегишли идораларга мурожаат қилмасдан қолиши бўйича қонунни тасдиқлади.
Янги қонунга кўра, Тожикистон ватандошлари 60 календарь куни давлат идораларида қайддан ўтмасдан Қирғизистон ҳудудида қолиши мумкин.
Авваллари Қирғизистонга келган Тожикистон ватандошлари 5 кун ичида қайддан ўтишлари керак эди.