Қозоғистонда совуқ циклон


  • 11 Декабрь, 2012
  • 1132

Қозоғистоннинг баъзи минтақаларида ҳаво ҳарорати -43 даражагача пасаяди...
Қозоғистонда қиш ўз шиддатини ҳис эттиришни бошлади. Қозоғистон метеорология хизматларидан олинган хабарга кўра, 13-16 декабрь кунлари орасида ўлканинг баъзи вилоятларида ҳаво ҳарорати -43 даражагача пасайиши маълум қилинди.
Мутахассислар аҳолига керакли тадбирларни олишлари билдириб, айниқса шаҳарлараро сафарларга чиқмасликларини таъкидладилар.
Эртадан бошлаб мамлакатда қор ёғиши ва қалин туман тушиши ҳамда шамолнинг тезлашиши кутилмоқда. Айниқса, мамлакат шимолидаги Ақмола, Қарағанда, Қостанай ва Павлодар вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -43 даражагача пасайиши маълум қилинди.


Бошқа мақолалар