Қозоғистонда автомобиллар учун янги давлат рақамлари берилиши бошланди


  • 13 Декабрь, 2012
  • 1357

Қозоғистонда янги шаклдаги давлат рақамлари берилиши бошланди деб хабар қилади Қозоғистон ИИВ Йўл полицияси қўмитаси.
Янги давлат рақамлари дизайни БМТ йўл ҳаракати Конвенцияси талаблари асосида шакллантирилган. Уларда давлат байроғи ва фарқли белгилар тасвирланган.
"Олдин ўзлаштирилган эски номер белгилари ҳам яроқсиз ҳолга келгунига қадар фаолият кўрсатади. Номер олиш учун тўланадиган давлат солиғи ўзгаришсиз қолади” деб таъкилади Йўл полиция қўмитаси раиси Берик Бисенқулов. "Бу билан бир қаторда янги шаклдаги давлат рақамлари беришни бошлагандан кейин йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган эски шаклдаги номерлар қайта тикланмайди. Уларнинг ўрнига янгича кўринишдаги давлат рақамлари транспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш орқали берилади” деб қўшимча қилди.


Бошқа мақолалар