- 2013-12-02
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Туркистон шаҳридаги янги халқаро аэропорт очилишида иштирок этди.
Туркистон вилоятига хизмат сафари билан келган Назарбоев томонидан Туркистон шаҳридаги янги халқаро аэропорт ишга туширлди. Мустақил Қозоғистонда илк аэропорт қурилиши замонавий Туркистонда олиб борилаётган кенг қамровли қурилишлар ичида энг йириги ҳисобланади. Туркистоннинг янги аэропорти вилоятдаги сайёҳлик равнақига ҳисса қўшиб, аҳолининг авиаташув хизматларига бўлган талабини қондиради.
Қурилишга хорижий инвестициялар жалб қилиниб, рекорд муддатда ниҳоясига етказилди.
Туркистондаги янги аэропортдан биринчи босқичда Нур-Султон, Алмати ва Қозоғистоннинг бошқа вилоят марказларига парвозлар йўлга қўйилади. Бундан ташқари биринчи босиқчда “Turkish Airlines” авиакомпанияси томонидан Истанбулга рейслар очилиши режалаштирилмоқда.
Туркистон аэропорти хорижий авиакомпаниялар учун “очиқ осмон” режимида иш олиб боради. Бу парвозлар географиясини кенгайтиришга ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади.
Янги аэропорт шаҳардан 20 км узоқликда жойлашган бўлиб, умумий майдони 905 гектарга тенг.
Сайёҳларни жалб қилиш учун вилоятда махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йилгача сайёҳлар сонини 5 миллионга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро аэропортдан Туркистон-Макка йўналишида ҳар икки кунда тўғридан-тўғри парвоз режалаштирилган.