Қозоғистон лотин алифбосига ўтмоқчи


  • 15 Декабрь, 2012
  • 1323

Президент Назарбоев Қозоғистон 2025 йилга қадар лотин алифбосига ўтиши ҳақида ҳукуматга кўрсатмалар берди.
Астана шаҳрида аҳолига мурожаат қилган нутқида аҳамиятли масалалар ҳақида гапирган Назарбоев ўлканинг 2050 йил стратегиясини белгилади.
2025 йилига қадар Қозоғистоннинг лотин алифбосига ўтиши учун ҳукуматга керакли кўрсатмаларни берди. Шу билан бирга алфавит ва асосий манба китоблар хусусида тайёргарликларни тугатиш кераклигини таъкидлади.
Бундан ташқари Назарбоев лотин алифбосига ўтиш даврида ўлкадаги бошқа тилларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида катта эътибор кўрсатилишига урғу берди.
Қозоғистоннинг кўп миллатли бир мамлакат эканлигини қўшимча қилган Назарбоев мамлакада яшаётгган ҳар бир этник гуруҳ ва бошқа миллат вакилларининг ўз тилларида бемалол гаплаша олиш кафолатини берди.


Бошқа мақолалар