Қозоғистон ислом портали очмоқда


  • 15 Декабрь, 2012
  • 1189

Қозоғистон Республикаси Дин ишлари агентлиги раис ўринбосари Ғалим Шойкин 2013 йилдан бошлаб интернет тармоғида ислом дини учун e-islam интернет портали ишга туширилишини билдирди.
Ислом сайтининг ёшларни кўп қизиқтирган, диний ва маънавий тарбияси учун керакли маълумотларни ўз ичига олишини айтиб ўтди. Шойкин баъзи интернет манбаларининг диний мавзуларни бошқа маъноларга буриб, ёшларнинг қарашларига салбий таъсир этишларини билдириб, очиладиган янги сайтда диний мавзуларни маъносини ўзгартирмасдан халқ тушуна оладиган шаклда тақдим этилишини маълум қилди.
Дастлаб қозоқча ва русча тайёрланадиган сайтни кейинчалик инглиз ва француз тилларида ҳам ўқиш мумкин бўлади.


Бошқа мақолалар