- 2013-01-23
Британияда бир мобил телефон савдоси билан шуғулланадиган дўконга ўғрилик юз берди. Сотувчилар кўз олдида ёш йигит 2 та қимматбаҳо телефонни олиб қочмоқчи бўлганида дўконда автомат қулафлаш тизими ишга тушиб, дўкон ичида қамалиб қолди. Ёш ўғри саросимага тушиб, уни бунга дўстлари мажбур қилганини айтганида дўкон эгаси Афзал Адамнинг ўғрига муомаласи ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.
Дьюсбери шаҳрида дўконига кириб ўғрилик қилмоқчи бўлган ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилган дўкон эгаси мусулмон Афзал “Шу он кўпчилигимиз учун жуда қийин давр. Шу сабабли еб-ичишда қийналаётган бўлсанг, дўконимизга кел. Қўлимиздан келганича ёрдам берамиз” деди.
Афзал Адамнинг мурожаатида “Бошқаларга марҳамат кўрсатсанг, марҳамат кўрасан” маолидаги ҳадиси шарифини иқтибос келтириши кўплаб фойдаланувчиларга ёқди.
Ушбу мурожаатидан кейин турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб кишилардан маъноли ва таъсирли мактублар олган Адам бўлган воқеани гапириб берди.
Афзал пандемия даврида ниқоб ва капюшонли либослар билан яширинган ўғрилар учун дўконга эшикни қулфловчи мослама ўрнатганини айтиб, бу мослама орқали харидорлар дўконга кирганидан бошлаб чиқиб кетгунларича эшик қулф ҳолда туришини билдирди.
Воқеа юз берган кун харидор кўринишидаги ёш йигит дўконга кирганидан кейин сотувчилар ҳар доимгидек эшикни қулфлашади. Ўғри буни билмай иккита қимматбаҳо телефонни кўриш учун қўлига беришини сўрайди.
Афзал ўғрининг 1700 стерлинг қийматидаги 2 та телефонни қўлига олар олмас эшикка қараб югурганлигини ва эшик қулф эканлигин тушунганидан кейин чиқа олмаслигини билди.
Хижолат бўлиб қайтган ўғри қўлидаги телефонларни сотувчига бериб “Дўстларим шундай филишимни айтишди. Мен аслида ундай одам эмасман. Дўстларим мени мажбурлади” деди.
Телефонларни қайтариб олганларидан кейин ўғрилиги муваффақиятсиз якунланган йигитга ҳеч қандай қаршиликсиз кетишига рухсат беришди.
Воқеадан кейин дўкондаги қамера қайдлари интернетга тарқалаганидан кейин кўплаб фойдаланувчиларнинг “Ўғрига нима учун қаттиқроқ муомала қилмаганлиги”ни сўраётганлигини билдирган Афзал Адам шундай деди:
“Ислом бизга ғазаб, зулм ва бу каби нарсаларни ўргатмайди. Ислом бизга марҳаматли бўлишни ўргатади. Телефонларни қайтариб олдик. Шу сабали унга бироз шафқат кўрсатганимиз яхшироқ бўларди. Иншаллоҳ Аллоҳ унга ҳидоят берсин. Аллоҳ барчамизга ҳидоят берсин. Кетишига рухсат берганимиз яхши. Агар видеоларни кўриб полиция мендан даъво очиш очмаслигимни сўрайдиган бўлса, унга қарши даъвом йўқлигини айтаман. Умид қиламанки, у қилмишини тушуниб етиб, тўғри йўлга тушади. Менимча бу учун яхшироқ.”
Ижтимоий бармоқдаги мурожаатидан кейин кўплаб кишилардан мактуб олганлигини билдирган Афзал “Келган мактубларнинг 99%ида миннатдорчилик билдирилганди. Бутун дунёда, бутун нашрларда ислом дини билан боғлиқ фақат салбий воқеалар ёритилаётганида ҳақиқий исломни кўрсатишимиз керак. Менимча мана шу муҳим. Фақатгина мен учун эмас. Очиқчаси мен оддий одамман, ҳеч ким эмасман. Лекин одамларнинг исломнинг нима эканлигини, мусулмонларнинг бу каби ишларга қандай муносабатда бўлишини билишлари, кўришлари керак деб ўйлайман” деди.