- 2023-05-04
Қозоғистон Марказий банки 2000 тенгелик банкнотнинг янги дизайндаги шаклини муомалага чиқарди.
Банкнот жорий йилнинг 29 мартидан муомалага чиқарилди. 2000 тенгеликнинг узунлиги 139 ва эни 73 миллиметр бўлиб, очиқ яшил рангда. Банкнотнинг ўнг тарафида “Қазақ Елi” монументи, ўртасида учаётган кабутарлар тасвирланган. Пастки қисмида эса сайғоқ тасвири туширилган. Банкнотнинг юқори қисмида Қозоғистон давлат герби ва байроғи тасвирланган. Чап томонида тепасида ва пастки қисмида банкнот номинали рақам билан ёзилган. Ўртасида эса Қозоғистон картаси контури туширилган.